Хитой инженерлари магнит ёстиқчада ҳаракатланувчи поезд ясайди

Хитой инженерлари магнит ёстиқчада ҳаракатланувчи поезд ясайди

Магнит ёстиқча, бошқача айтганда маглев (инг. magnetic levitation) электромагнит майдон ҳисобига ишлайди. Синхуа агентлиги хабарига кўра Хитой вагон қурилиш корпорацияси China Railway Rolling Stock Corporation (CRRC) поездни тайёрлашга киришди. Поезд соатига 600 км тезликда ҳаракатланади. У трансчегаравий ташиш ишларини амалга оширади.

Бундан ташқари, CRRC соатига 200 км тезликда юрадиган маглев ясамоқчи.

Хитой поезди дунёдаги энг тезкор поездга айланиши кутилмоқда. Аммо апрел ойида японларнинг Central Japan Railway Co. (JR Central) темир йўл компанияси магнит ёстиқчадаги поезднинг янги тезлик рекордини ўрнатиб хитойликларни доғда қолдирди – 603 км/соат.

Маглев тизимининг иш тартиби поезд ва темир йўл состави орасида юқори ҳароратли ўта ўтказгичлар воситасида кучли магнит майдони ҳосил қилишга асосланган. Ҳаракатланиш чоғида поезд релсга тегмайди, аэродинамик қаршилик ҳисобга тормозланади.

 

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"