Хитой “Жип”га оғиз солди

Хитой “Жип”га оғиз солди

Душанба куни Хитойнинг Great Wall Motor автоконцерни Jeep брендини сотиб олиш истагини аён қилди. Ҳозир “Жип” Fiat Chrysler Automobiles (FCA) итальян-америка компаниясига қарашлидир. Агар савдо музокаралари силлиқ ўтса, Jeep ҳам Volvo, MG ва Lotus қаторида хитойликларнинг қўл остига ўтади.

Аввалроқ FCA айрим активларини бирор-бир компанияга сотиши ёки ажратиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган, бироқ Jeep ҳақида бирор гап бўлмаганди. Бундан ташқари, FCA раҳбари Jeepга сармоя киритиб, ишлаб чиқариш қувватини оширишни режалаштирганди.

Агар FCAнинг Jeepни сотишга доир аниқ режаси бўлмаса, хитойликлар эса сотиб олиш аҳдида қатъий турса, катта савдо-сотиқнинг гувоҳи бўламиз, дейди автобозор кузатувчилари.

Таҳлилчилар “Жип”нинг эҳтимолий нархи борасида жим. Jeepнинг нуфузи ва тарихий аҳамиятини баҳолаб, Morgan Stanley банки 24 млрд долларгача нарх чамалади.

Great Wall Jeepга қизиққач, FCA қимматли қоғозлари нархи 3,8 фоизга ўсди.

Айтиб ўтиш керакки, Хитой Ғарбнинг биринчи автокомпаниясини сотиб олиши эмас. 2005-2007 йилларда касодга учраган MG бренди Shanghai Automotive Industry Corportion қўл остига ўтган. 2010 йилда Geely компанияси Volvoни харид қилган.

Бироқ айрим таҳлилчилар савдонинг сиёсий тарафига диққатини қаратмоқда. Хусусан, АҚШ президенти Доналд Трампнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда Хитой билан бугунги таранг муносабатлар айрим саволлар туғдириши мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Great Wall

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"