Хитой компаниялари Ўзбекистонда йўллар қуради

Хитой компаниялари Ўзбекистонда йўллар қуради

Хитой компаниялари Ўзбекистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этади. Ўзбекистон ва Хитой компаниялари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ХХРга давлат ташрифи давомида тегишли келишувларга эришишган. Kun.uz шу ҳақда ёзмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосиловнинг айтишича, “Ўзбекистон темир йўллари” Хитой компаниялари билан қатор ҳужжатларни имзолади.

Унинг маълумотларига кўра, ҳужжатлар автомобиль йўллари ва Қамчиқ довони орқали янги туннел, шунингдек, Тошкентда ҳалқа йўлини қуришга тегишли.

Унинг таъкидлашича, Хитой молия институтларидан кредитлар ҳам жалб этилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.