Хитой компанияси 137 сонияда 6 мингта автомобиль сотишга муваффақ бўлди

Хитой компанияси 137 сонияда 6 мингта автомобиль сотишга муваффақ бўлди

Geely ва унга қарашли Volvo томонидан ташкил этилган Lynk&Co компанияси “01” номли биринчи кроссоверини сотишни бошлади, деб ёзмоқда Autocar. Даставвал савдо интернет-дўконга амалга оширилган бўлса, яқинда биринчи машиналарни дилерга етказиш бошланди. Кроссовер нархи 170 минг юанни ташкил этади. Бу 25,7 минг доллар деганидир.

Қизиғи шундаки, Lynk&Coнинг онлайн-савдоси автомобиль бозорида яхшигина рекорд қўйди. Компаниянинг маълумотига кўра, 2 дақиқаю 17 сонияда олти мингта автомобиль учун талабномалар қабул қилинган.

Lynk&Co 01 кроссовери ўтган йили намойиш этилган. Компания ҳам 2016 йилнинг ўзида ташкил этилган. Компаниянинг асосий бозори Хитойнинг ўзи. Аммо келажакда Америка ва Европа билан ҳам савдо қилиши тахмин этилмоқда.

Шанхай автосалонида Lynk&Co компанияси вакили ўз автомобилларига умрбод кафолат беришини билдирган. Шунингдек, мижоз интернетдан бепул ва чексиз фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"