Хитой компанияси Лондон учун такси автомобиллари етказиб беради

Хитой компанияси Лондон учун такси автомобиллари етказиб беради

Хитойнинг Geely компанияси Лондонда такси сифатида фойдаланиладиган янги автомобилни ишлаб чиқди. Илк Хитой автомобиллари 2017 йилдан Англия пойтахти кўчаларида лондонликлар ва шаҳар меҳмонларига хизмат кўрсатишни бошлайди. Автомобиль ТХ5 номини олиб, гибрид двигатель ёрдамида ҳаракатланади.

Машина дизайни Барселонадаги Geely дизайн-студиясида ишлаб чиқилди. Автомобилнинг барча техник хусусиятлари сир тутилмоқда. Маълум бўлгани шуки, машинанинг қувват манбаи таркибига тўрт цилиндрга эга бензинли мотор киради. Автомобиль катта масофани электр двигатель ёрдамида босиб ўтиши режалаштирилган.

Гибрид мотор Британияда уч йилдан сўнг кучга кирадиган такси автомобиллари учун атмосферага газ чиқариш бўйича махсус қоида талабларига тўла мос келади.

Янги маҳсулот Лондон таксиси талабларига тўлиқ мос келади. ТХ5 олти ўринли салон, ҳайдовчи чап томонида юклар учун жой ва йўловчилар салонида бир-бирига қараган икки қатор ўриндиқлар билан таъминланади. Шунингдек, машинага ногиронлар аравачасини жойлаштириш мумкин. У Лондоннинг тиғиз кўчаларида кичик радиусда бурилиб, мураккаб манёврларни амалга ошира олади.

TX5 модели Хитойдаги заводда ишлаб чиқарилади. Режага мувофиқ, ушбу завод конвейеридан йилига 36 минг автомобиль тайёрланади. Уларнинг бир қисми бошқа давлатларга экспорт қилинади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Taxi