Хитой водород ёнилғиси истеъмол қилувчи самолётни синаб кўрди

Хитой водород ёнилғиси истеъмол қилувчи самолётни синаб кўрди

Водород энергиясига учадиган кичик самолёт синовдан муваффақиятли ўтди. Хитой нашрларининг ёзишича, парвоз синови Хитойнинг шимоли-шарқий Ляонин провинциясида амалга оширилган.

Бир ўринли самолёт 320 метр баландликка кўтарилган. Самолёт парвоз чоғида ўзини барқарор тутган ва бирор камчилик кузатилмаган. Ҳаттоки, 20 даража совуқда ҳам барча тизимлари меъёрида ишлаган. Муаллифларнинг таъкидлашича, парвоз давомида самолёт ҳавога сира зарарли чиқиндилар ташламаган.

Бундай технология АҚШ ва Германияда бор эди. Хитой улар сафига учинчи бўлиб қўшилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"