Хитойда автомобиль рақами 464 минг долларга сотилди

Хитойда автомобиль рақами 464 минг долларга сотилди

Автомобиль рақами кимошди савдосида 3,2 млн юанга сотилганлигини ejinsight.com сайти хабар қилмоқда. Экспертлар фикрича, бу рақам нархи ўзининг тилладан тайёрланган нусхаси нархидан 17 баробар ортиб кетди

Рақам баҳоси 500 минг юандан бошланди. Савдо атиги 1 дақиқаю 46 сония давом этди. Кимошди савдосидан тушган маблағ йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари жамғармаси ҳисобига ўтказилади.

V99999 рақами харидорларни жалб этганлигининг сабаби Хитойда 9 сони равнақ ва тўкинликни билдиришидир. Бундан ташқари хитойликлар бу сонни узоқ умр кўриш билан боғлашади. Шу боисдан бадавлат харидорлар унинг баҳосини ошириб юборди.

Бундан аввалги рекорд 2014 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда V88888 давлат рақами 2,5 млн юанга сотилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"