Хитойда автомобиль сотиб олиш газсув харид қилиш каби осонлашди (видео)

Хитойда автомобиль сотиб олиш газсув харид қилиш каби осонлашди (видео)

Хитойнинг Alibaba интернет гиганти автомобиль харид қилишга ихтисослашган мобил хизматни намойиш қилди. Харид мамлакатда биринчи марта қўлланилаётган вендинг аппаратида амалга оширилади. Харид хизматининг номи Tmall.com.

Энди машина сотиб олиш учун кўчада учраб қолган автомобилни суратга олиб, мобиль иловага юклаш етарли. Дастурнинг ўзи бундай автомобиль айни вақтда савдода бор-йўқлиги ва қачон ҳайдаш синовига келиши кераклигини маълум қилади.

Агар автомобиль харидорнинг таъбига ёқса, шахсини тасдиқлаш учун селфи тушади ва вендинг аппарати сари йўл олади. Энди салонга бориб автомобилни фойдаланиб кўриш учун уч кунга олса ёки бутунлай сотиб олса бўлади. 

Вендинг аппаратда Sesame Credit (Alibabaнинг рейтинг тизими) бўйича яхши рейтингга эга мижозлар ҳам автомобиль сотиб олиши мумкин.

Қуйидаги демотиваторда эса оддий ўзбекистонликнинг автомобиль харид қилиш учун бозорга йўл олиши тасвирланган. Албатта, бу ҳазил.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"