Хитойда автомобиллар сони 200 млнтага етди

Хитойда автомобиллар сони 200 млнтага етди

Хитойда давлат рўйхатига олинган автомобилларнинг умумий сони 200 млнтага етгани ҳақида ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги ёзди.

Вазирликнинг маълумотига биноан мамлакатдаги мототранспорт воситалари сони 300 млнга етди. 2017 йилнинг биринчи чорагида 8,2 млнта янги мототранспорт рўйхатдан ўтди.

Бундан ташқари мототранспорт воситаларини ҳам қўшганда жами рўйхатга олинган транспорт воситалари эгалари сони 364 млнга етди. Улардан ҳайдовчилар сони 320 млн нафардир. Биринчи чоракда ўсиш 7,4 млн нафарни ташкил этди.

2015 йилда рўйхатга олинган транспорт воситалари (мотоциклларни ҳам қўшганда) эгалари сони 279 млн нафар эди. Уларнинг 172 млни автомобиль эгаларидир.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"