Хитойда беш қаватли ва 20 эстакадали йўл қурилди (фото)

Хитойда беш қаватли ва 20 эстакадали йўл қурилди (фото)

Мазкур кўпқаватли йўллар чорраҳасини дунёдаги энг мураккабларидан бири деб аташ мумкин. Йўл тугуни саккиз йўналишдаги бешта қават ва 20 эстакададан ташкил топган. Кўпқаватли чорраҳани қуриш 2009 йилдан бошланган, майнинг охирида эса усталар ишини тугаллади.

Агар ҳайдовчи эътиборсизлик қилиб керакли жойда бурилмаса, 500 метрдан 1 кмгача айланиб келади.

Аммо, транспорт тугуни келаси йили маҳаллий аэропортнинг тезюрар йўли қуриб битказилгач тўла очилади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"