Хитойда биринчи шаҳарлараро метро қурилиши бошланди

Хитойда биринчи шаҳарлараро метро қурилиши бошланди

Пекин ҳукумати шаҳар метрополитенининг биринчи шаҳарлараро тармоғини қуришни бошлади. У Хитой пойтахтини қўшни Хэбэй вилоятидаги Саньхэ шаҳри билан боғлайди. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Аниқлаштирилишича, йўналиш узоқлиги 54,3 километр бўлиб, поездлар соатига 160 километр тезликда ҳаракатланади.

Агентликнинг хабар беришича, қурилиш ишлари 2020 йилда якунланиши керак.

Маълумот учун, Пекин метрополитени дунёда йўналишлар узунлиги бўйича иккинчи ўринни эгаллайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.