Хитойда Chery Arrizo 5 седанининг намойиши бўлиб ўтди

Хитойда Chery Arrizo 5 седанининг намойиши бўлиб ўтди

Arrizo 5 намойиши Гуанчжоудаги моторшоу доирасида бўлиб ўтди. Янги моделнинг узунлиги 4572 мм, кенглиги – 1825 мм, баландлиги – 1482 мм, ғилдираклар базаси – 2670 мм.ни ташкил этади.

Хитойда 2016 йилнинг биринчи ярмида савдога чиқарилиши режалаштирилган седан 5 босқичли “механик” ёки вариаторли тезлик узатмалар қутиси билан ҳаракатланадиган 1,5 литр ҳажм, 116 от кучига эга бензинли мотор билан таъминланади. Кейинроқ эса Chery Arrizo 5 1,2 ва 1,5 литр ҳажм ҳамда мос равишда 132 ва 145 от кучига эга турбомотор билан ҳам таъминланиши мумкин.

Тахминларга кўра, моделнинг базавий намунаси хитойлик харидорларга 60 минг юань (тахминан 9400 доллар)га тушади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.