Хитойда дунёда биринчи водородли трамвай йўлга тушди (видео)

Хитойда дунёда биринчи водородли трамвай йўлга тушди (видео)

Хитойнинг Таншан шаҳрида водород ёнилғисига ҳаракатланувчи трамвай қатнай бошлаганини Синхуа ахборот агентлиги хабар қилмоқда. Шубҳасиз, бундай трамвай бирор-бир зарарли газ чиқармайди. Уни Хитойнинг China Railway Rolling Corporation (CRRC) Tangshan Co темир йўл компанияси тайёрлаган.

Трамвай таркибида учта вагони бор. Жами ўриндиқлари сони 66та. Трамвайнинг яна бир қулайлиги шундаки, вагон поли ва релслар оралиғи бор-йўғи 35 см. Табиийки, йўловчиларнинг чиқиши ва тушиши учун бу жуда катта қулайликдир. Дарвоқе, бу трамвай ота-боболарининг изидан юради, яъни 136 йиллик линия бўйлаб қатнайди. 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"