Хитойда электромобилларни зарядлаш станцияларининг сони 160 мингдан ошди

Хитойда электромобилларни зарядлаш станцияларининг сони 160 мингдан ошди

2016 йилда Хитойда 507 мингта экологик транспорт воситаси сотилди. Бу жиҳатдан Хитой қаторасига иккинчи йили дунёда биринчи ўринни эгаллаяпти. 2017 йилнинг май ойида мамлакатдаги электромобилларни зарядлаш жамоат станцияларининг сони 161 мингга етди.

China Auto CAIEC Ltd компаниясининг бош директори ўринбосари Син Вейзян Хитойдаги янгича энергия манбаларига ҳаракатланувчи автомобиллар сони 1 млн 4 мингтага етгани ёки бошқача айтганда дунё экологик машиналарининг ярмидан кўпини ташкил этишини маълум қилди. 2017 йилнинг январидан июнигача 195 мингта шундай автомобиль сотилган.

Уч йилгача электромобиллар савдосининг йиллик ўсиши 35-40 фоизни сақлаб қолиши башорат қилиняпти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"