Хитойда ишлаб чиқарилган ҳар қандай автомобиль кузатилади

Хитойда ишлаб чиқарилган ҳар қандай автомобиль кузатилади

Хитой ҳукумати 2013 йилдан бери мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобилларга RFID-чиплар ўрнатишни кўзламоқда. Режага кўра жорий йилнинг июлидан бошлаб кўнгилли равишда автомобилга чип ўрнатиш мумкин, келаси йилдан эса ҳар қандай янги автомобиль чипли бўлади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Ҳайдовчилик гувоҳномасининг рақами ва авторусум ҳақидаги ахборот, машина ранги, экологик синфи қайд этиладиган қурилма автомобилнинг олд ойнасига ўрнатилади. Эски автомобилларга бу қоида тегишли эмас.

Йўлларнинг бўйида автомобиллар ҳаракатини назорат қилувчи қурилмалар ўрнатилади, улар радиосигнал ёрдамида маълумотни автоматик равишда тўплайди ва Жамоатчилик хавфсизлиги вазирлигига юборади.

Ҳукумат RFID-чипларнинг жорий этилишидан мақсад йўлдаги ҳаракатни тўғри бошқариш, экологик нобоп автомобилларни аниқлаш ва машина олиб қочилганда топишни осонлаштириш, деб ҳисоблайди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"