Хитойда яна бир электромобиль маркаси ташкил этилди

Хитойда яна бир электромобиль маркаси ташкил этилди

Тайваннинг Yulon Motor фирмаси ва Хитойнинг Dongfeng Motor компанияси биргаликда Yulu брендига асос солди. Янги бренд фақат электромобиль ишлаб чиқаради.

Яқинда Хитой қонунчилигига янги ўзгартириш киритилди. Унда йилига 30 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқараётган корхоналар 2019 йилдан бошлаб умумий савдода электромобиллар ҳиссасини 10 фоизгача етказиши кўзда тутилган. 2020 йилда эса 12 фоизга етказиши зарур. Бу Тайваннинг Yulon маркасини Tobe M'Car электрли хэтчбекини ишлаб чиқаришга ундади.

Yulon бир неча йил муқаддам Tobe суббрендини ташкил этган. Tobe электромобиллар сотиш билан шуғулланган, аммо талабнинг камлиги натижасида ишни йиғиштирганди.

Хитойнинг тушуниб бўлмас бозорида эса ҳозир электромобиллар қизғин сотилмоқда. Yulon энди электромобилсоз Dongfeng билан ҳамкорликни танлади.

Янги қўшма бренднинг биринчи меваси беш эшикли Yulu EV2 хэтчбеки бўлди. У Geely Panda хэтчбекининг бир оз ўзгартирилган кўринишидир.

Узунлиги 3,65 метр бўлган ихчамгина хэтчбекка 36 от кучига эга мотор ўрнатилади. Хэтчбек соатига 105 км тезликда ҳаракатланиши мумкин. Заряди 150 км йўлга етади. Электромобилни оддий розеткада етти соатда қувватлаб олса бўлади.

Хўш, нархи-чи? Нархи, ҳозирча, айтилгани йўқ. Бироқ камтарона кўрсаткичларию, қисмларини ҳисобга олсак, арзонгина бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"