Хитойда йил автомобили аниқланди

Хитойда йил автомобили аниқланди

Хитойда 2016 China Car of the Year танлови ниҳоясига етди.

Гуанчжоудаги автосалонда “Хитойнинг йил автомобили” мукофотини топшириш маросими ўтказилди. 22 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати танловни баҳолаб борди.

Jaguar XE автомобили 55 очко тўплаб учинчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга эса “Майбах”нинг янги авлоди лойиқ кўрилди. Биринчи ўринни олган автомобиль Хитойнинг ўзида ишлаб чиқариладиган Geely GC9 седани бўлди.

GC9 седанининг ташқи кўриниши устида ишлаган дизайнер бундан аввал Volvo маркаси дизайни билан шуғулланган. Geely флагмани негизида Volvo S80 платформаси ётибди.

GC9 двигателлари линейкасида иккита атмосферали двигатель (2,4 литр ва 162 от кучи ҳамда 3,5 литр ва 275 от кучи) ва битта турбомотор мавжуд. GC9 бошқарувини созлаш учун хитойликларга британиялик инженерлар ёрдам берган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"