Хитойлар 1044 от кучига эга “турбоэлектр”ли суперкар яратишга киришди

Хитойлар 1044 от кучига эга “турбоэлектр”ли суперкар яратишга киришди

Хитойнинг Techrules компанияси 1044 от кучига эга “турбоэлектр” қувват қурилмаси ўрнатилган TREV (Turbine-Recharging Electric Vehicle) конпецтуал суперкари тизери – сирли рекламасини эълон қилди. Прототипнинг оммавий намойиши шу йилнинг март ойида Женевада ташкиллаштириладиган автосалон чоғида бўлиб ўтади.

Дастлабки маълумотиларга кўра, янги автомобилда ҳаракат вақтида батареяларни қувватлантирадиган генератор вазифасини бажарувчи кичик турбинадан фойдаланилади. Шу каби қувват қурилмаси Jaguar C-X75 синов суперкаридан бирида ҳам қўлланилган. Унда аккумуляторларни захира билан тўлдиришга Bladon Jets фирмасининг газли микротурбиналари жавобгар эди.

Techrules компаниясидагиларнинг маълум қилишича, прототип бир марталик захира билан икки минг километр масофани босиб ўта олади. Бу эса Tesla Model S электр седанига қараганда тўрт марота узоқроқ масофани автоном равишда босиб олади, деганидир. Автомобиль моторига оид бошқа маълумотлар ошкор этилмади.

Ёшгина Techrules компаниясининг бош қароргоҳи Пекин шаҳрида жойлашган. Хитойларнинг тасдиқлашларича, улар кейинги авлод машиналари учун инновацион қувват қурилмасини яратишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!