Хитойлик блогер ижтимоий тармоқда кўпроқ лайк тўплаш учун 10 дан ортиқ Mercedes белгисини ўғирлади

Хитойлик блогер ижтимоий тармоқда кўпроқ лайк тўплаш учун 10 дан ортиқ Mercedes белгисини ўғирлади

Хитойлик блогер Mercedes русумидаги автомобиллар белгисини ўғирлагани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Чжесзян провинциясининг Юнкан шаҳрида яшовчи йигит бир кечада 10 дан ортиқ белгини ўғирлади, буни видеога олди ва интернетга жойлади. Эртасига эрталаб шаҳар полициясига Mercedes эгаларидан кўплаб шикоят тушди. Полиция унинг изидан тушиб, квартирасида қўлга туширди.

25 ёшли блогер полициячиларга бундай роликлар видеоресурслардан бирида жуда оммалашганини маълум қилди. У ҳам роликни каналига жойлаб, янги обуначилар жалб этиш ва кўпроқ лайк тўплаш умидида бўлган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Mercedes

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.