Хитойликлар Audi Q3’ни «клонлаштирди»

Хитойликлар Audi Q3’ни «клонлаштирди»

Хитойнинг Zotye компанияси Чэнду автосалонида янги модель — ташқи кўриниши Audi Q3’дан S21 компакт кроссоверини намойиш этди. Машина фотосуратлари CarNewsChina нашри томонидан чоп этилган.

fa76637044f24fd1050682121739f72aad4b2701

Автомобиль ҳажми 1,5 литр бўлган бензинли турбомотор ва беш босқичли узатмалар қутиси билан таъминланган. Қўшимча тўлов эвазига автомобилнинг автомат узатмали талқини тақдим этилади. Машинанинг бошқа техник тафсилотлари маълум эмас.

Эътиборли томони, машина интерьери Audi Q3’дан кўчирилмаган. Олмон кроссоверининг салонидан хитойликлар фақат узатмалар қутиси ричагини кўчиришни маъқул деб топган. Марказий панелда Android операцион тизими остида ишлайдиган катта сенсор экранли мультимедиа тизими жойлашган.

01a6964cb05d0d09df132f91894c54c16f724b45

Бунгача Zotye маркаси остида Volkswagen Touareg йўлтанламаси ва Porsche Macan кроссоверининг клонлари ишлаб чиқарилган эди. «Порше» вакиллари Хитой компанияси устидан судга шикоят қилишга ваъда берганди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.