Хитойликлар Лада Вестанинг муқобилини кўрсатди

Хитойликлар Лада Вестанинг муқобилини кўрсатди

Хитой автобозоридаги энг ҳаммабоп машиналардан бири “пластик операция”ни бошдан кечирди.

2007 йилдан бери Хитойда ишлаб чиқариладиган Geely MK8 седани мазмунан (морально) эскирганига қарамай бозори чаққонлигича қолмоқда. Автомобиль нархи 7140-9800 доллар атрофида. Хитойликлар харидоргир машинанинг қиёфасини бир оз ўзгартиришга қарор қилди.

Седаннинг олд ва орқа чироқлари янгиланди. Олд бамперга диод чироқлар жойлаштирилди, орқа бампер қисман ўзгаришга учради. Радиатор панжарасидаги эмблема Emgrandга ўзгарди. 1,5 литрли 94 от кучига эга двигатель эса ўз ҳолича қолди.

Geely MK8 Хитой ва Россияда камхарж ва ҳамёнбоп автомобиллардан саналади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"