Хитойликлар осмонга мингта дрон учирди (видео)

Хитойликлар осмонга мингта дрон учирди (видео)

Кўп сонли дронни бошқариш учун алгоритм тузиш устида анчагина компаниялар бош қотирмоқда. Бундай алгоритм юзлаб дронни бир ё икки киши бошқара олишига имкон яратади. Дронлар галаси, масалан, разведка ишларини уддалаши мумкин. Аммо, ҳозирча, бир қурилма воситасида кўпи билан юзтача дронни бошқариш даражасига эришилган холос.

Гуанчжоудаги ҳар йиллик фонарлар фестивалида Ehang инженерлари Ghostdrone 2.0 дронидан биратўла мингтасини ҳавога учирди. Дронлар ҳавода кетма-кет парвоз қилди, турли иероглифлар ва чақноқ шаклларни юзага келтирди. Бу тадбир “Гиннесснинг рекордлар китоби”га киритилгани хабар қилинмоқда.

Аввалроқ, АҚШ Мудофаа вазирлигининг стратегик имкониятлар бошқармаси (SCO) Ҳарбий-денгиз кучлари билан ҳамкорликда Perdix учувчисиз аппаратларининг синовини ўтказган. Манёврлар мобайнида Boeing F/A-18 Super Hornet қирувчи самолётларидан 103 аппарат ташланган ва улар гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Учар аппаратларнинг ҳар бири ўз вазифасини уддалаган ва ўрин алмаша олган.

Қуйида Хитойда учирилган дронлар акс этган видеолавҳани томоша қилинг. Видеолавҳа Youtubeдаги “ТАСС” сайтининг каналидан олинди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"