Хитойликлар виртуал рельсда юрувчи поезд ясади (видео)

Хитойликлар виртуал рельсда юрувчи поезд ясади (видео)

Хитойнинг CRRC транспорт компанияси дунёдаги илк ҳайдовчисиз трамвайни намойиш этди. Дарвоқе, уни трамвай, автобус, поезд ва ҳайдовчисиз автомобилнинг гибриди, дейиш мумкин. Поезд электр қуввати ёрдамида ҳаракатланиб, 300 йўловчини ташийди. Нега у оддий рельсда юрмайди? Чунки темир из ётқизиш қийин бўлган кичик шаҳарда қатнашга мўлжалланган.

Юқорида айтганимиздек поезд аввалдан белгиланган виртуал йўлдан ҳаракатланади. Ҳаракат сенсорлар ёрдамида амалга оширилади. Составнинг стандарт таркиби 30 метрдан узунроқ бўлиб, уч вагони бор, 300 йўловчи жойлашади. Керак бўлса унга қўшимча вагон улаш мумкин. Бу поезднинг энг юқори тезлиги соатига 70 км. Йўл захираси билан мақтанолмайди – 40 км. Бироқ поезднинг куч-қуввати, имкониятини эътиборга олганда бу яхши натижа.

Келаси йили Чжучжоу шаҳри маркази бўйлаб шундай трамвай одамларни таший бошлиши тахмин этилмоқда. Виртуал йўлнинг умумий узунлиги 6,5 км бўлади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"