Хитойликлар яна бир янги дабдабали кроссоверни тақдим этди

Хитойликлар яна бир янги дабдабали кроссоверни тақдим этди

Ноябрь ойи охирларида Гуанчжоудаги автошоуда Хитойнинг Haval фирмаси янги Haval H7 кроссоверини намойиш қилади. Унинг кузови икки хил кўринишда бўлади: стандарт ва узайтирилган.

Хитойда узайтирилган кузовга эга моделлар харидоргир бўлгани сабабли кўплаб фирмалар фақатгина Осмоности мамлакати автобозорлари учун мўлжалланган узунроқ машиналар ишлаб чиқаради. Haval компанияси ҳам йил охирига қадар Haval H7 кроссовери ва унинг узайтирилган Haval H7L (Long) модификациясини тақдим этади.

Haval H7L узунлиги — 4700 мм (4,7 метр), кенглиги — 1925 мм, баландлиги — 1718 мм, ғилдираклар базаси — 2850 мм ни ташкил этади. Узайтирилган модификацияда эса модел 200 миллиметр узунроқ. Ғилдираклар базаси эса ўзгаришсиз қолган. Узайтирилган кузов ва учинчи қатор ўриндиқлар — H7L модификациясининг асосий фарқи ҳисобланади.

Айни пайтда, ҳар икки машинада ҳам техник хусусиятлар ва салон кўриниши бир хил. Автомобиллар капоти остига икки литрли 218 от кучига эга турбомотор жойлаштирилган. У олти босқичли автомат тезлик узатмалар қутиси билан бирга ишлайди. Худди шу мотор ва узатмалар қутиси Хитой компаниясининг бошқа моделлари, масалан, Haval Н8 ва Н9 га ҳам ўрнатилган. Haval H7 нинг бошқа ўзига хос жиҳати сифатида рақамли ускуналар панели, сенсор экранли мультимедиа тизими, салоннинг чарм билан қоплангани ва Haval логотипи кўринишида ишланган стоп-сигнални айтиб ўтиш мумкин.

Haval дилерлари салонларида тижорий кроссовер 2015 йилнинг декабрь ойи охирларида пайдо бўлиши керак. Кроссовернинг нархи 19 600 — 27 440 доллар, етти ўриндиқли Haval H7L модификацияси эса 29 000 доллар бўлиши айтилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!