Хизматингизда ҳайдовчисиз такси

Хизматингизда ҳайдовчисиз такси

Uber компанияси шу ойдан бошлаб йўловчиларни ҳайдовчисиз таксиларда манзилга элтишни бошлайди. Бу ҳақда Bloomberg нашри компания раҳбари Трэвиса Каланикка асосланиб хабар бермоқда.

Синов ишлари АҚШнинг Питтсбург шаҳрида модификацияланган Volvo XC90s моделларида амалга оширилади. Синов давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади. АҚШнинг синовдан ўтказиш тартибларига мувофиқ, синов пайтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобилда ҳайдовчи ва тест натижаларини белгилайдиган иккинчи пилот бўлиши шарт.

8a09ae3b05773d  Uber автопилотни Otto стартапи асосида ривожлантирган. Ушбу стартап Энтони Левандовски бошчилигидаги собиқ Google ходимлари томонидан яратилган бўлиб, юк машиналарини ҳайдовчисиз бошқарадиган тизимни ишлаб чиқишга қаратилган эди.

Uber ушбу стартапни  Bloomberg маълумотларига қараганда 680 млн АҚШ доллари эвазига сотиб олган. Бундан ташқари, Uber  ва Volvo биргаликда ҳайдовчисиз автомобилларни ишлаб чиқишга 300 млн АҚШ доллари сарфлашни режалаштирган.

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.