Хонда суперкарининг рендери тарқалди

Хонда суперкарининг рендери тарқалди

Гарчи расман бирор хабар берилмаган бўлса-да, Honda компанияси NSX Type R номли қойилмақом суперкар тайёрлаётганлиги тўғрисида гап-сўзлар тарқалди. Суперкар дизайнерлари мухлисларни ўйлаб, ахийри “ёрилган” кўринади: OmniAuto нашри суперкарнинг рендерини  оммага ҳавола қилди.

Рендер бу бирор объектнинг компютер дастури ёрдамида тайёрланган хомаки тасвиридир.

Автомобилнинг каттакон ҳавокесари сиқиқ кўринишда, аммо машинага шиддаткор қиёфа беради. Шамоллатиш тешиклари кенг-мўл.

Хабарларга кўра, Honda NSX Type R мумтоз анъанани давом эттиради, яъни вазни оз ва иш унумдорлиги юқори. Вазнини карбон воситасида енгиллаштирилса, иш унумдорлиги турбина ҳисобига оширилади. Инженерлар суперкар оғирлигини камайтириш учун олд ўқдан электромоторни олиб ташлашди.

Машина тайёр бўлиши учун камида бир йил керак.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"