Хусусий корхоналарга юк ва йўловчи ташиш учун лицензия қай тартибда олинади?

Хусусий корхоналарга юк ва йўловчи ташиш учун лицензия қай тартибда олинади?

САВОЛ: МЕН хусусий корхона раҳбариман. Корхонага юк ва йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларини лизинг асосида сотиб олиб, ташиш фаолиятини амалга оширмоқчиман. Ушбу фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаб этиладими? Агар талаб этилса, бу масалада қайси давлат идораларига мурожаат этишим керак? 

А.САТТОРОВ,
Тошкент шаҳри

ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сонли қарори асосан, тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлар¬аро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти ҳам, албатта, лицензияланиши шарт.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи ушбу фаолиятни амалга ошириш ниятида бўлган шахслар шаҳар ва вилоят ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти лицензияловчи органга мурожаат этишлари лозим.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида — вилоятларда эса Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимларига мурожаат этилиши лозим.

Саволга Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Бош юрисконсульти Аҳмеджон ЖУМАНИЁЗОВ жавоб берди.

Манба: Kun.uz

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.