Яна 70дан ортиқ ЙПХ ва ППХ постлари тугатилади
Ўзбекистоннинг 14та ҳудудида жойлашган 74та йўл-патрул хизмати ва патрул-пост хизмати постлари тугатилади. Улардан 31таси стационар, 43таси блокпост ва тўсиқли постлардир. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг қарорида айтиб ўтилган. Асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги постлар олиб ташланади.
Охирги марта шу йилнинг январ ойида ЙПХ постлари олиб ташланган бўлиб, уларнинг аксарияти вилоятлар ўртасидаги постлар эди. Бу постлар транспортларнинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилар, мамлакат иқтисодиёти ва туристик салоҳиятини бўғиб ётарди.