Яна бир автосалон раҳбари ишдан олинди

Яна бир автосалон раҳбари ишдан олинди

“GM Uzbekistan” АЖ “Фарғона Автомарказ” дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этди, деб хабар қилди ушбу компания матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, дилерлик корхоналарининг 9 ойлик якунларини ўрганиш давомида “Фарғона Автомарказ” МЧЖда тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

"Мониторинг ўтказишдан асосий мақсад 2018 йил бошидан “GM Uzbekistan” компаниясига жисмоний ва юридик шахслардан дилерлик корхона фаолиятига доир 100 га яқин мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар автосалоннинг мижозларга нисбатан қўпол муомала ҳамда коррупцион ҳаракатлари билан боғлиқ.

Шунингдек, автосалонда сотув жараёнлари шаффофлигини таъминлайдиган ва автомобиль сотиб олаётган мижозларга қулай шароит яратувчи тизимли иш ташкил қилинмаган. Ходимларнинг малакасизлиги мижозлар билан мулоқотда белгиланган савдо тартибига мос келмаган", - дейилган хабарда.

Натижада “Фарғона Автомарказ” дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этилди.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш янги тайинланган директор в.б. Эркин Икрамов зиммасига юклатилди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.