“Яндекс” ҳайдовчисиз автомобилининг прототипини кўрсатди (видео)

“Яндекс” ҳайдовчисиз автомобилининг прототипини кўрсатди (видео)

Бир неча ой муқаддам “Яндекс” компанияси ҳайдовчисиз автомобиль тайёрлашга киришгани ва бу соҳада ўзини кўрсатадиган мутахассислар қидираётганини эълон қилганди. Шу кунларда Россия компанияси ҳайдовчисиз автомобилининг дастлабки версияси акс этган видеони YouTube тармоғига жойлади.

“Яндекс.Такси” матбуот марказининг раҳбари Владимир Исаев машинада “Яндекс.Навигатор” фойдаланувчиларининг анонимлаштирилган маълумотларидан фойдаланилганини билдирди. Бу ахборот автомобиль шаҳарнинг тиқилинч йўлларида, йўл-транспорт ҳодисаларида, айланиб ўтишда ва йўл белгилари учраганда қўл келади.

Автомобилнинг дастлабки прототипи дастурий таъминотни синаш мақсадида яратилган. Автопилотда машина ўқитиш тизими, навигация, геолокация ва компьютер нигоҳи бор. Бундан ташқари у ўз фаолиятида “Яндекс.Карта” каби бошқа иловалар ва хизматларнинг маълумотларидан фойдаланади.

Агар кўзланган барча ишлар график асосида борса, мутахассислар ҳайдовчисиз автомобилни шу йилиёқ йўлда синашни бошлайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"