“Яндекс” Путинга ҳайдовчисиз автомобилни кўрсатди (видео)

“Яндекс” Путинга ҳайдовчисиз автомобилни кўрсатди (видео)

“Яндекс” компанияси ходимлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳайдовчисиз автомобилининг имкониятларини кўрсатди. Автомобилни махсус дастур ёрдамида бошқариш мумкин. Дастур муаллифи ҳам “яндекс”чиларнинг ўзидир. 

Русларнинг ҳайдовчисиз автомобили белгиланган йўналиш бўйича мустақил ҳаракатлана олади, тўсиқни сезиб айланиб ўтиши мумкин. Келаси йили уни умумфойдаланиш йўлларида синаб кўриш режалаштирилган.

Шунингдек, Путинга “Алиса” номли овозли ёрдамчи кўрсатилди. “Алиса” об-ҳавони айтади, йўл йўналишини белгилайди, бундан ташқари тармоқдан керакли ахборотни қидира олади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"