Яндекс.Такси Ўзбекистонда ишга таклиф қилмоқда

Яндекс.Такси Ўзбекистонда ишга таклиф қилмоқда

Иш ўрни ва ходимлар қидирувчиларга ёрдамлашувчи hh.uz сайтида Яндекс кира автомобилларини халқаро қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассис қидираётганлигини эълон қилди.

Яндекс.Такси фойдаланувчилари қўллаб-қувватлаш хизматига ҳар куни мурожаат қилади, турли саволлар беради, шикоятлар йўллайди, хизматни яхшилаш бўйича ҳар хил таклифлар беради. Компания ҳар қандай мурожаатга тезкор жавоб берувчи ходимларни ишга қабул қилмоқчи.

Ходим нималарни уддалаши лозим? Эълонга ишонадиган бўлсак, у тезкор мурожаатлар устида ишлаши; фойдаланувчилар, ҳайдовчилар ва эҳтимолий муаммоларни ечувчи ҳамкорлар билан мулоқот қилиши; Яндекс.Такси мижозлик хизмати сифатини яхшилаш учун жараёнлар ва жиҳозларни ривожлантириши керак бўлади.

Бундан ташқари, ходим олий маълумотли бўлиши; ўзбек ва рус тилларида тез ва хатосиз ёза олиши; катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашни уддалаши, шунингдек, йўл-йўлакай режадаги бошқа ишларни ҳам бажариши ва мустақил равишда қарор қабул қила олиши ҳам керак. Бўлғуси кадр инглизчани билса, шунга ўхшаш хизматда тажриба орттирган, SMM соҳасида ишлаган бўлса яна яхши.

У масофадан туриб тўлиқ иш кунида ишлайди. Яндекс.Такси ишга қабул қилиш ҳақидаги эълонни Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари саҳифаларида тарқатган. Бироқ компания хизматчига тўланадиган маошни кўрсатмаган.

Транспорт хизмати кузатувчиларининг фикрича, Яндекс.Такси мамлакатимизга кириб келиши маҳаллий киракашларимиз билан рақобатни туғдиради ва уларга осон бўлмайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"