Яндекс.Такси хизмати Ўзбекистонда иш бошлади. Километри минг сўм

Яндекс.Такси хизмати Ўзбекистонда иш бошлади. Километри минг сўм

4 апрелдан Яндекс.Такси Тошкентда иш бошлади. Шу тариқа Ўзбекистон Яндекс.Такси ишга туширилган тўққизинчи мамлакатга айланди, деб ёзмоқда Газета.уз

Таксига буюртма бериш учун мобил иловани очиш ва манзилни кўрсатиш кифоя. Хизматнинг ўзи фойдаланувчи қаердалигини аниқлайди ва машинани жўнатади. Яндекс.Такси алгоритмлари йўллардаги масофа ва тирбандликларни ҳисобга олади ҳамда фойдаланувчининг олдига энг тез етиб келадиган ҳайдовчини топади.

Сафарнинг нархи биринчи уч кмга икки минг сўм. Шаҳар ичида километрига минг сўм, шаҳар ташқарисида бир ярим минг сўм.

 Яндекс.Такси таксопарклар ва диспетчерлик хизматлари билан ҳамкорлик қилади. Кейинроқ вилоятларимизга ҳам Яндекс.Такси кириб бориши мумкин.

Яндекс.Такси иловасини iOS ва Android учун юклаб олинг. Унда ўзбек тили мавжуд.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"