Янги Audi Q3 ҳақида илк маълумотлар

Янги Audi Q3 ҳақида илк маълумотлар

2018 йилда немислар янги авлод кроссоверини сотувга чиқаради, у ҳозирги моделлардан кўра маҳобатли ва ҳашаматлироқ бўлади.

Audi Q3 янги авлод кроссовери ҳақида илк маълумотлар шу кунларда аён бўла бошлади. Auto Bild немис нашрига кўра, янги русумли автонинг ўлчами каттароқ бўлади. Audi Q3 асосида MQB платформаси қўйилади ва автомобиль узунлиги 4,39дан 4,45 метрга ортади, ғилдираклар базаси эса 2,60дан 2,65 метрга ўсади.

Audi Q3 ички қиёфаси янги Volkswagen Tiguanга ўхшаб кетади. Аммо бу дизайни бир хил дегани эмас. Мултимедиа тизими ва проекцион дисплейларида фарқлар сезиларли.

Янги моделнинг юкхона ҳажми 356дан 400 литрга ошади.

Рақиби BMWдан фарқли ҳолда Audi бу машинасига уч цилиндрли мотор ўрнатмоқчи эмас, бунинг ўрнига тўрт цилиндрли моторини такомиллаштиришни, яъни 1,4 литрни 2 литрга, қувватини 150дан 367 от кучига оширишни мақсад қилган. Келажакда эса автомобилимизнинг гибрид версияси ҳам яратилади. Хўш, нархи-чи? Ҳозирча аниқ эмас, аммо мутахассислар 30 минг евродан юқорисини чамалашяпти.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"