Янги Duster қандай бўлади?

Янги Duster қандай бўлади?

 Италиянинг OmniAuto нашри кроссовернинг янги авлоди қиёфасини гавдалантиришга ҳаракат қилди.

Сўнгги хабарларга кўра, Renault Duster иккинчи авлодини келгуси йилда намойиш этишади. OmniAuto экспертлари ўзларидаги маълумотга таяниб, эски авлод қиёфаси янгисида ҳам бир қадар сақланиб қолади, демоқда. Итальянлар фикрича, платформаси ўзгариши мумкин.

Бундан ташқари 5 ўриндиқли, 4,3 метрли машина 7 ўриндиқли, 4,5 метрли бўлишини экспертлар айтмоқда. Моторлари илгаригидек қолади. Нархи ҳам ошмаслиги керак, “Дастер” аввалдан ҳамёнбоп русумлардан бўлиб келган.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"