Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари нархи маълум қилинди

Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари нархи маълум қилинди

2017 йил 1 октябридан Ўзбекистон Республикасида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий қилинади. Уларни алмаштириш нархи тахминан энг кам ойлик иш ҳақининг 55 фоизи миқдорида бўлади. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси 1968 йилги Вена Конвенциясига тўла мос келганлиги боис, ушбу Конвенцияга қўшилган ҳар қандай давлатда амал қилади.

Шу билан бирга, уларни эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун кўп вақт талаб қилинмайди. Аниқроғи, янги гувоҳнома бир соат ичида тайёр бўлади. Шунингдек, у электрон гувоҳнома ҳисобланади, шунга биноан, янги гувоҳномалар билан бирга талон берилмайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.