Янги Honda Civic ўлчами «Аккорд»га тенглашди

Янги Honda Civic ўлчами «Аккорд»га тенглашди

Янги Honda Civic ўтган ойда расмий тақдим этилган эди, аммо аниқ тавсифлари бугунга келиб маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, Civicнинг янги авлоди умуман бошқа модуль платформасида.

Ғилдираклар базаси 30 ммга ошганига қарамасдан (2700 мм), Civic узунлиги олдинги авлод “Аккорд”ини эслатади, янги седан узунлиги 4630 мм, аввалги моделдан 73 мм узунроқ. 45 ммга “кенгайган” (1798 мм), бўйи эса 20 мм “чўккан” (1415 мм).

Янги авто АҚШ бозорларида 2 литрли, 158 о.к.га эга двигетель, шунингдек, турбомотор билан ҳам сотувга чиқарилади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"