Янги ишланма: ярим километрлик масофада исталган гаджетни бузиб беради

Янги ишланма: ярим километрлик масофада исталган гаджетни бузиб беради

Исроил разведкасининг собиқ ходими томонидан яратилган хакермобиль заифроқ гаджетларни излашни ва уларни “бузишни” билади. Ушбу машинанинг нархи 3 миллион доллардан 5 миллион долларгача туради.

24 та SpearHead 360 антеннали кузатув станцияси ёрдамида у бузиш учун нишонни қидиради. Сўнгра ўзини оддий Wi-Fi нуқтаси кўринишига солиб, гаджетни ўзига улайди. Ушбу тизимдан кейин хакермобиль гаджет эгаси интернетда нима билан машғул бўлаётганини таҳлил қилади ҳамда қурилмага зарурий дастурни ўрнатади.

«Ғилдиракли лаборатория» ихтирочиси Исроил разведкаси собиқ зобити Тал Диланнинг айтишича, SpearHead 360 жуда кўп миқдордаги заиф гаджетларни қидириб топади. Қурилмаларнинг тури ҳам, операцион тизими ҳам қандай бўлишининг фарқи йўқ. Ноутбуклар ва смартфонлар, Windows, MacOS ва Android  — буларнинг барчасини хакермобиль буза олади.

Тал Дилан ҳаракатланувчи станциянинг  қимматлигига қарамасдан, йилига учта-тўртта машина сота олишига ишончи комил. Базовий комплектациядан ташқари SpearHead 360 учиш қурулмаларини ҳам сотувга чиқармоқчи. Ушбу қурилма ҳаракатланаётган нишонни кузатиб туради.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.