Янги Mercedes ва Kia автомобилларига Android Auto дастури ўрнатилади

Янги Mercedes ва Kia автомобилларига Android Auto дастури ўрнатилади

Яқин келажакда автомобилларнинг смартфон билан интеграциялашиш имкониятлари муҳим талаблардан бирига айланиши шубҳасиз. Шу мақсадда дунёнинг кўплаб автомобилсоз компаниялари замонавий мобил технологияларни ўз автомобилларига татбиқ этишмоқда.

Германиянинг Mercedes ва Жанубий Кореянинг Kia Motors каби йирик автомобил ишлаб чиқарадиган компаниялари янги машиналарга Android Auto тизимини ўрнатишни бошладилар. Аndroidcommunity сайтида Android Auto дастури ўрнатилган мазкур икки бренд остидаги автомобил русумларининг рўйхати ҳам келтирилди.

Android Auto тизими автомобилга мобил қурилма билан интеграция қилишини таъминлайди, турли илова ва сервислардан фойдаланиш имконияти тақдим қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.