Янги Nexia нархлари маълум бўлди

Янги Nexia нархлари маълум бўлди

Тошкентда 27 май куни намойиш қилинган янги Chevrolet Nexia автомобилининг прейскуранти ижтимоий тармоқда тарқалди. T250 платформаси базасида бунёд этилган В синфига мансуб ихчам седан Ўзбекистонда 1996 йилдан буён сотиб келинаётган (2008 йилда янгиланган Nexia 2 чиқарилди) Nexia ўрнини эгаллайди, деб Kun.Uz хабар бермоқда.

Янги модель МДҲ давлатларидан ташқари, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига импорт қилинади.

Nexia-3 моделининг улгуржи нархи 35,8 миллион сўмдан бошланади (стандарт модификация). Ярим люкс (51,4 миллион сўм), юқори позиция (58,6 миллион сўм).

GM Uzbekistan ҳозирча янги автомобилнинг нархини расман эълон қилмаган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.