Янги Nexia нархлари маълум бўлди
Тошкентда 27 май куни намойиш қилинган янги Chevrolet Nexia автомобилининг прейскуранти ижтимоий тармоқда тарқалди. T250 платформаси базасида бунёд этилган В синфига мансуб ихчам седан Ўзбекистонда 1996 йилдан буён сотиб келинаётган (2008 йилда янгиланган Nexia 2 чиқарилди) Nexia ўрнини эгаллайди, деб Kun.Uz хабар бермоқда.
Янги модель МДҲ давлатларидан ташқари, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига импорт қилинади.
Nexia-3 моделининг улгуржи нархи 35,8 миллион сўмдан бошланади (стандарт модификация). Ярим люкс (51,4 миллион сўм), юқори позиция (58,6 миллион сўм).
GM Uzbekistan ҳозирча янги автомобилнинг нархини расман эълон қилмаган.