Янги президент учун янги Cadillac

Янги президент учун янги Cadillac

Американинг General Motors компанияси “Кадиллак”нинг Beast (“Йиртқич”) номли янги русумини тайёрлади. У ўтган куни сайланган президент Доналд Трампга аталган. Fox News телеканалининг хабарига кўра машина синов пайтида ниқобланган каби тусда бўялган.

Телеканал маълумотида айтилишича, презедент автомобили аввалги русумлардан деярли фарқ қилмайди. Олд фаралари нурни тик тарзда қайтаради, шинасининг тўғини (обод) кесикдир. Машина йирик седан шаклини олган, аммо яширин имкониятлари бисёрлигини эътиборга олиб, ўрта тоннали юк автомобили дея бемалол атаса бўлади. Барак Обама суҳбатлардан бирида унинг “Кадиллак”и танкдан андоза олиб ясалганини сўзлаб берганди.

Кучли двигатели ҳамда ўқ ва снаряддан ҳимояловчи зирҳи билан бирга машина тўққиз тоннадан ортиқ тош босади. Экспертларнинг айтишича, бундай машиналар гранатамёт зарбасини тўса олади. Кимёвий ҳужум вақтида эҳтиётан кислород захираси ҳам ғамланган.

Beast нархи 1,6 млн доллар туради.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"