Янги қиёфадаги Toyota Land Cruiser Pradoнинг илк фотосуратлари

Янги қиёфадаги Toyota Land Cruiser Pradoнинг илк фотосуратлари

Япониянинг Toyota компанияси Франкфурт шаҳрида иш бошлаган нуфузли халқаро автокўргазмада янги Land Cruiser Prado моделини намойиш қилди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти. Унинг олд қисми дизайни бутунлай ўзгарган, салонида янги ускуналар панели ва марказий консол пайдо бўлди.
Янгиланган йўлтанламас аввалгисига қараганда 60 мм га узунроқ бўлиб, 4840 миллиметрдир. Йўл билан оралиғи аввалгидек 215 мм сифатида сақланган. Бироқ, кириш, чиқиш ва рамплар бурчаги эндиликда 31, 25 ва 22 миллиметрни ташкил этмоқда.

Рама конструкцияси, доимий тўлиқ тортиш ва дифференциалларни мажбурий тўсиш сақлаб қолинди. Рестайлингдан сўнг, «Прадо»да бошқарувчи электрониканинг Eco, Normal ва Sport каби уч намунасига яна 2 та – Sport S ва Sport S + қўшилди. Электроникани турли хил ноқулай йўл шароитларига мослаштирувчи Multi-Terrain Select тизимида олитнчи, автоматик ишлаш тартиби ҳам пайдо бўлди.

Янгиланган «Прадо» Европада 177 от кучига эга 2.8 л дизель мотор ҳамда ҳозирги 161 ва 249 от кучли 2.7 ва 4.0 л ҳажмдаги бензинли моторлар билан жиҳозланган ҳолда сотилади.

Йўлтанламас жиҳозларига диодли чироқлар, Land Cruiser 200 моделида бўлгани каби шаффоф том 360 даражали видеотомоша функцияси, уч ҳудудли иқлим-назорати, ҳавони айлантирувчи олд ўриндиқлар, 8 дюймли экранга эга Toyota Touch 2 мультимедиа тизими киради.

Бундан ташқари, олд ва орқа ўриндиқларни, рул чамбараги ҳамда олд ойнани иситиш, салонни қўшимча электрли иситиш ва дизелли машиналарни юргизишдан аввал қиздириш имкониятлари қиш мавсуми жуда совуқ бўладиган минтақаларга мўлжалланган.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.