Янги Toyota Yaris русумига компания 90 млн евро сарфлади
Янги Toyota Yarisнинг премьерасига кўп бўлмади. Женевадаги тақдимоти эса энди ўтказилади. Компания рестайлингга учраган хэтчбек ҳақида бир оз маълумот берди. “Тойота”чиларнинг билдиришича, Yaris 900 ўзгаришга учраган, мотори ҳам янгиланган.
“Ярис”ни замонавийлаштириш учун япон компанияси 90 млн евро сарфлади. Автомобиль дизайни билан Францияда жойлашган Toyota ED2 студияси ходимлари шуғулланди.
Асосий чиқим янги мотор, хавфсизлик тизими ва автоҳаваскорга ёрдам жиҳозларига кетди.
Эслатиб ўтамиз, хэтчбекнинг узоқни ёритувчи чироғи яқинни ёритувчи чироғига автоматик тарзда алмашади, машина йўлнинг ўтиш қисмлари ва йўл чизиқларини фаҳмлайди ҳамда ярим автоном тизим ўрнатилган.