Янгича шарт-шароит яратилган Тошкент Жанубий вокзали 4 апрелдан иш бошлайди

Янгича шарт-шароит яратилган Тошкент Жанубий вокзали 4 апрелдан иш бошлайди

Тошкентдаги Жанубий вокзал замонавий меъморчилик талаблари асосидаги тўлиқ қайта таъмирдан чиқди ва 4 апрелдан иш бошлайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар қилмоқда.

Темир йўл вокзалининг умумий майдони 9,2 гектарга тенг. Вокзал ҳудудида диаметри 14 метрли иккита фаввора қурилган. Улар, айниқса, иссиқ кунларда йўловчиларга мўътадил иқлим тортиқ қилади.

Темир йўл станцияси бир вақтнинг ўзида 500 йўловчига хизмат кўрсата олади. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида вокзал ҳудудига 170та видеокамера ўрнатилган.

Темир йўл вокзали биносида кутиш зали, VIP зал, она ва бола хонаси, дам олиш хонаси, тиббий пункт, электрон кутубхона, буфет, ширинликлар ва сувенирлар магазини бор. Йўловчилар учун газета ва журналлар, бепул Wi-Fi муҳайё этилган.

Жанубий вокзалдан қуйидаги йўналишларда поездлар қатнайди:

  • Тошкент — Урганч.
  • Тошкент — Бухоро.
  • Тошкент — Андижон.
  • Тошкент — Қўнғирот.
  • Тошкент — Термиз.
  • Тошкент — Сариосиё.
  • Андижон — Бухоро.
  • Андижон — Урганч.
  • Андижон — Термиз.

Халқаро йўналишларда қатновчи поездлар:

  • Тошкент — Ҳожикент.
  • Тошкент — Ховос.
  • Тошкент — Бекобод.
  • Тошкент — Сирдарё.
  • Тошкент — Гулистон.
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"