Янгиланган KIA RIO хэтчбеки 2017 йилда намойиш этилади

Янгиланган KIA RIO хэтчбеки 2017 йилда намойиш этилади

Матбуотда пайдо бўлган маълумотларга кўра, янгиланган KIA RIO хэтчбеки келгуси йилда намойиш этилади. Бундан ташқари, корейс концерни фақат ушбу модель билан чекланмасдан, ихчам шаҳарлик кроссоверни ҳам оммага тақдим этмоқчи.

Шаҳарлик кроссовернинг асосида хэтчбекдаги платформа ишлатилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу модель янги авлод Nissan Juke автомобили билан бозорда бемалол рақобат қилиши мумкин.

Шуниси аҳамиятлики, асосий модел гибрид двигател билан ишлаб чиқарилади. Шу билан бир қаторда модел сиғимли юкхона ва юқори клиренс даражасига эга бўлади. Дарвоқе, Хитой автомобиль бозорида шу каби кроссовер савдога қўйилган ва унга КХ3 номи берилган.

Тахминларга қараганда, янги Kiа кроссоверининг нархи 14 минг фунт атрофида бўлиши мумкин. Нега айнан фунтда? Чунки мазкур модел аввал Буюк Британия бозорига чиқарилади ва шундан кейин бошқа мамлакатларда сотилади. Моделнинг ташқи кўриниши Kia Niro автомобилини ёдга солади.

Бундай параметрдаги моделлар нафақат Kia, балки Ford ва Volkswagen томонидан ҳам ишлаб чиқилмоқда (Focus ва VW Polo моделлари ҳақида гап бормоқда).

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Kia

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.