Янгиланган «Nexia» русумининг сотуви бошланди

Янгиланган «Nexia» русумининг сотуви бошланди

Юртимизда янгиланган Nexia автомобилини сотиш бошланди. «Driver’s Village» МЧЖ дилерлик марказида сотилган мазкур русумдаги дастлабки автомобилларнинг калитлари бахтли харидорларга тантанали руҳда топширилди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида янги модификациядаги ушбу автомобилнинг тақдимоти ўтказилган эди. Т250 базасида яратилган «Б» синфидаги седан барча юртдошларимизнинг кўнглидан бирдек чуқур жой олган эски Nexia автомобилининг ўрнига ишлаб чиқарилмоқда.

Uzavtosanoat.uz‘нинг ёзишича, автоҳаваскорларнинг ишончини тўла оқлаган Nexia’нинг янги авлоди энг замонавий талаблар бўйича яратилган. У қулайлик, ва хавфсизликнинг янги даражаси ва технологик жиҳатдан замонавийлиги билан характерланади.

Безаклар учун ишлатилган материаллар, техник характеристикаси ва функциявий жиҳозоланиши аъло даражада. Бундан ташқари, янги седанда ўтмишдошининг нарх ва сифат жиҳатдан уйғунлиги каби ўзига хос жиҳатлари ҳам сақлаб қолинган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Nexia

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.