Январда Ўзбекистонда автомобиль ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми ортди

Январда Ўзбекистонда автомобиль ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми ортди

Ўзбекистон 2018 йилнинг январь ойида автомобиль бензини ишлаб чиқаришни 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 15,4 фоизга оширган — 105 минг тонна. Бу ҳақда давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида қўмитанинг Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси ҳисоботи эълон қилинган, деб ёзади kun.uz.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш 21,9 фоизга камайган ва 71,5 минг тоннани ташкил этган.

Ўзбекистонда 2018 йилнинг январида 63,3 минг тонна нефть қазиб олинган. Бир йил муқаддам бу кўрсаткич 69 минг тонна бўлган ва пасайиш 8,2 фоизни ташкил этган.

2017 йил январида 4,75 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинган бўлса, жорий йилнинг январида бу кўрсаткич 5,09 миллиард куб метрга етган — ўсиш 7,1 фоиз.

2018 йил январида ишлаб чиқарилган газ конденсати 193,9 минг тоннани ташкил этган. Бир йил муқаддам бу кўрсаткич 152,2 минг тонна эди — ўсиш 27,4 фоиз.

Автомобиль ишлаб чиқаришда ҳам катта ўсиш кўзга ташланган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 60,6 фоизни ташкил этган бўлиб, январда 12,17 минг автомобиль ишлаб чиқарилган.

Юк автомобиллари (177 бирлик, -36,1 фоиз), автобуслар (40 дона, -2,5 фоиз) ишлаб чиқаришда ўтган йилга нисбатан пасайиш кузатилган.

Ҳисобот даврида автомобиль двигателлари ишлаб чиқаришда ҳам катта ўсиш кузатилган — 58,2 фоиз ва уларнинг сони 9220 донани ташкил этган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.