Япон электрогиперкари 1,9 сонияда 100 км/соат тезликка эришди

Япон электрогиперкари 1,9 сонияда 100 км/соат тезликка эришди

Япониянинг Aspark компанияси томонидан яратилган Owl гиперкари дунёдаги серияли ишлаб чиқариладиган энг тезкор автомобиль номига даъвогарлик қилмоқда. У Тотиги шаҳридаги синов полигонида 100 км/соат тезликка эришиш учун 1,921 сония сарфлади. Бу ҳақда daryo.uz ёзмоқда.

Owl устидаги ишлар 2014 йилдан буён олиб борилган, Автомобиль намунасининг оммавий тақдимоти 2017 йилда Франкфуртда бўлиб ўтган Машинанинг ўзига хослиги унинг баландлиги ҳисобланади — 99 сантиметр.

Электрокарнинг кўргазма намунаси иккита электр мотор билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг қуввати 435 от кучига тенг. Автомобиль вазни 850 килограммни ташкил қилади. Моторларнинг қувват манбаи сифатида нафақат аккумуляторлардан, балки суперконденсаторлардан ҳам фойдаланилади.

Aspark компанияси Owl гиперкарини 50 та нусхада ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳар бир автомобилнинг баҳоси 460 миллион иенни (қарийб 4,3 миллион доллар) ташкил қилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.