Япон компанияси сувўтлардан реактив ёнилғи ишлаб чиқармоқчи

Япон компанияси сувўтлардан реактив ёнилғи ишлаб чиқармоқчи

Euglena биоэнергетика компанияси 2019 йилда биоёнилғи заводини қуриб ишга тушириш учун беш ҳамкор билан бирлашди. Агар иш силлиқ кетса, икки йилдан сўнг Euglena автомобиль ва самолётлар учун янгича ёнилғи чиқара бошлайди.

Биоэнергия ишлаб чиқаришнинг асосий ташвиши унинг иқтисодий жиҳатдан мақбул эмаслигидадир. Арзон бензин, дизель турганда қиммат биоэнергияни биров сотиб олармиди?

Шунга қарамасдан изланишлар тўхтагани йўқ. Euglena тадқиқотларни чуқурлаштириш мақсадида маблағ топиш учун ҳамкор ва сармоядорлар изламоқда. Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи Kobashi Kogyo ширкати лойиҳага бефарқ бўлмасдан 4 млн доллар бағишлади.

Euglena иши юришиб кетса, 2030 йилга бориб янгича ёнилғи сотиб йилига бир млрд доллардан даромад олишни мақсад қилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"